Бугун 9 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Холанд мавсум бошидан бери АПЛдаги 11 та жамоадан кўпроқ гол урди

Холанд мавсум бошидан бери АПЛдаги 11 та жамоадан кўпроқ гол урди

"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд Англия Премьер-лигасининг 8-турида "Эвертон"га қарши ўйинда (2:0) 2 та гол урди. Ушбу ўйиндан сўнг норвегиялик ўзининг ажойиб кўрсаткичини нишонлади.

25 ёшли форвард мавсум бошидан буён АПЛДа 11 та гол урди. У Премьер-лигадаги 11 та жамоадан кўра кўпроқ тўп киритган.

Шундай қилиб, Ҳоланд "Сандерленд" (9 та гол), "Эвертон" (9), "Брентфорд" (9), "Бёрнли" (9), "Фулхэм" (8), "Астон Вилла" (8), "Ньюкасл" (7), "Лидс" (7), "Вест Хэм" (6), "Ноттингем Форест" (5) ва "Вулверхэмптон" (5) жамоаларидан кўпроқ гол урган.

"Манчестер Сити" АПЛдаги энг сермаҳсул жамоа бўлиб турибди, "шаҳарликлар" 8 ўйинда 17 та гол урган. Кейинги ўринларда "Челси" (16) ва "Арсенал" (15) бор.

Киритилди: 23:05 20.10.2025. Ўқилди: 748 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!