"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд 2025 йилнинг ёзида клубдан кетишга тайёр.
Қайд этилишича, 24 ёшли норвегияликка ПСЖ қизиқиш билдирмоқда. Аммо, форвард ўз кучини Испания чемпионатида синаб кўришни хоҳламоқда. Холандга "Реал" ҳам, "Барселона" ҳам қизиқ.
Ўйинчининг "Манчестер Сити" билан шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Холанд жорий мавсум "Сити" сафида 10та ўйинда майдонга тушиб, 11та гол уришга эришди.