Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

“Хоҳлаган сурангни ўқи, фақат шу икки оятни ўқима”

“Хоҳлаган сурангни ўқи, фақат шу икки оятни ўқима”

Амирлардан бири узоқ тиловат қиладиган имомнинг орқасида намоз ўқир эди. Бир куни амир уни одамлар олдида койиб, Ҳар ракатда фақат бир оят ўқийсан! деб буюрди.

Шунда имом шом намозида Фотиҳа сурасидан кейин Роббимиз, биз бошлиқларимизга ва катталаримизга итоат қилдик. Лекин улар бизни йўлдан оздирдилар оятини ўқиди ( Аҳзоб сураси, 67-оят). Иккинчи ракатда эса Фотиҳа сурасидан кейин Роббимиз, уларга икки ҳисса азоб бергин ва уларни лаънатлагин! оятини ўқиди (68-оят). Шунда амир: Майли, хоҳлаганингча узун ўқи, хоҳлаган сурангни ўқи, фақат шу икки оятни ўқима , деди.

Manba: azon.uz

Киритилди: 16:37 13.01.2019. Ўқилди: 4530 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!