Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Ходимини тепкилаган судьяга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Ходимини тепкилаган судьяга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Навоий вилоят маъмурий суди раиси О. Т. Га нисбатан февраль ойида ўз хизмат хонасида суд ходими Д. Н. ни тепкилагани ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилди, дея хабар қилди «Газета.uz"нинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги ахборот манбаси.

Эслатиб ўтамиз, вилоят судида компьютер тизимларини бошқариш ва уларга хизмат кўрсатиш бўйича муҳандис бўлиб ишловчи Д. Н. судья О. Т. Бошқа судьялар олдида оёқлари билан уни урганини хабар қилган эди.

О. Т. Ўзбекистон Жиноят кодексининг 206-моддасида кўзда тутилган жиноятни (ҳокимият ёки хизмат ваколатини суиистеъмол қилиш) содир этганликда айбланмоқда. Тергов ҳаракатлари бошланди.

Киритилди: 11:18 23.05.2019. Ўқилди: 1274 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!