Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Хитойликлар ҳадиси шариф кўрсатмасига амал қилишга мажбур бўлмоқда…

Хитойликлар ҳадиси шариф кўрсатмасига амал қилишга мажбур бўлмоқда…

Ҳа, айнан Исломнинг шиорларидан бўлган покликка ва покиза ризқлардан ейишга одатланмаган хитойликлар ҳадиси шарифда таъкидланган қоидага, яъни бугунги кун таърифи билан айтганда карантинга амал қилмоқда. Ва бунга мажбур ростдан ҳам...

Хитойнинг Хуанган шаҳри раҳбарияти янги кўринишдаги коронавируснинг янада тарқалишини олдини олиш мақсадида шаҳарга кирадиган автомобиль йўллари ва темирйўл алоқаларини ёпиб қўйди. Бу ҳақда BNO News муниципаль маъмурият баёноти асосида хабар берди.

Тахминан 7,5 миллион аҳоли яшайдиган мазкур шаҳар Хубэй провинцияси таркибида бўлиб, 11 миллион аҳолига эга Ухан билан яқин жойлашган. Хабарингиз бор, вирус ўчоғи айнан шу шаҳарда бошланган ва биринчи бўлиб айнан Уханга кириб чиқиш кескин чекланганди.

23 январ ярим тундан бошлаб Хуанганда автобус ва поезд хизмати тўхтатилди, маданий, сайёҳлик ва кўнгилочар масканлар ёпилди. Шаҳарга кираётган ва шаҳарда чиқаётган ҳар бир машина текширилмоқда. Шаҳар раҳбарияти аҳолига Хуангандан чиқмасликни маслаҳат бермоқда.

Ҳозир олинган маълумотга кўра юқоридаги икки шаҳардан ташқари мамлакат раҳбарияти Чиби, Эчжоу, Сяньтао, Чжицзян, Цяньцзян, Хуанши, Эньши ва Сяньнин каби шаҳарлар ҳам янги турдаги коронавирус сабабли вақтинчалик ёпилди.

Ўз навбатида ушбу 8 та шаҳарда ҳам жамоат транспортлари қатнови вақтинчалик тўхтатилди.

Таҳририятдан: Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилоган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам “Агар бир жойда вабо тарқалганини эшитсангиз, у ерга борманглар. Агар ўзингиз турган жойга вабо келса, у ердан қочиб чиқиб кетманглар!” деганлар.

Имом Аҳмад ривоят қилган яна бир ҳадисда у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам “Эй, Аллоҳнинг бандалари, даволанинглар! Чунки, Аллоҳ қайси касалликни туширган бўлса, унинг шифосини ҳам туширгандир. Фақат битта касаллик – кексаликнинг давоси йўқ” деганлар.

Ушбу икки ҳадисдан англайдиган ҳикматимиз шуки, вабо тарқалган жойга бормаслик, вабо тарқаган жойдан қочиб чиқмаслик зарур. Шунингдек, ҳар қандай касалликнинг давоси бор. Демак, даволаниш орқали уни бартараф этиш имкони ҳар доим мавжуд, валлоҳу аълам.

Киритилди: 15:09 24.01.2020. Ўқилди: 6464 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!