Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Хитойда туғилишнинг камайиши сабаби маълум бўлди

Хитойда туғилишнинг камайиши сабаби маълум бўлди

Охирги маълумотлар бўйича ҳукумат ўнлаб йиллар давом этган тескари сиёсатдан сўнг одамлардан аксинча, кўпроқ фарзанд кўришни илтимос қилмоқда.

Материк Хитойда туғилиш даражаси 2021 йилда 1000 кишига 7,52 нафарни ташкил қилиб, рекорд даражада пасайди. Миллий статистика бюросининг бугун берган маълумотларига кўра, ўтган йили Пекин хитойликларга уч нафаргача фарзанд рухсат берганига қарамай, туғилишда пасайиш тенденцияси тезлашган.

Хитой 2016 йилда ўн йиллик “бир оилага бир бола” сиёсатидан воз кечиб, аҳолининг тез қаришига қарши туриш учун уни икки бола билан алмаштирди, бироқ кўплаб жуфтликлар шаҳарда яшаш шароитлари қимматлиги сабабидан кўпроқ фарзанд кўришни истамайди.

Туғилиш даражаси Статистика бюроси маълумотларни йиғишни бошлаган 1949 йилдан бери энг паст кўрсаткич бўлди.

Миграцияни ҳисобга олмаганда Хитой аҳолисининг табиий ўсиши 2021 йилда атиги 0,034 фоизни ташкил этди, бу 1960 йилдан бери энг паст кўрсаткичдир.

Pinpoint Asset management компанияси бош иқтисодчиси Чживэй Чжан: «Демографик муаммо ҳаммага маълум, аммо аҳолининг қариш тезлиги кутилганидан ҳам тезроқ» деган.

«Бу Хитой аҳолисининг умумий сони 2021 йилда энг юқори чўққига чиққан бўлиши мумкинлигини билдирадиади. Бу шунингдек, Хитойнинг потенциал ўсиши кутилганидан тезроқ секинлашиши мумкинлигини кўрсатади», — деган Чжан.

Маълумотларга кўра, 2021 йилда 10,62 миллион чақалоқ туғилган, 2020 йилда эса бу кўрсаткич 12 миллионга тенг бўлган.

2020 йилда туғилиш даражаси ҳар 1000 кишига 8,52 бола бўлган.

Киритилди: 23:01 17.01.2022. Ўқилди: 4288 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!