Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Хитойда тарқалган янги "қотил вирус" коронавирусдан хавфсизроқми?

Хитойда тарқалган янги "қотил вирус" коронавирусдан хавфсизроқми?

Ўлимга олиб келадиган янги SFTS вируси коронавирус ва гриппнинг комбинациясига нисбатан хавфсизроқ. Бу ҳақда россиялик шифокор Владислав Митрохин маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, янги вирус ҳали ҳам яхши тушунилмаган, фақатгина ошқозон-ичак трактининг намоён бўлиши маълум. "Aфтидан, бу маҳаллий бўлиб, коронавирус каби тарқалмайди. Aммо ҳозирча жуда оз маълумот мавжуд, вирусни юқтириш йўллари аниқ эмас», деди мутахассис.

Маълумот учун, SFTS ҳашаротлар, кемирувчилар, артроподлар ва сутэмизувчиларда учрайди, қон, йиринг, чақиш орқали юқади, ташувчи танасидан бошқа тирик организмнинг шиллиқ қаватига тушади.

Роспотребнадзорнинг хабарига кўра, SFTS — янги инфекция эмас, чунки у биринчи марта 2009 йилда топилган. Унинг белгилари тромбоцитопения, лейкоцитопения, ошқозон-ичак трактининг зарарланиши, қусиш, диарея. Бундан ташқари, ушбу касалликни аниқлаш учун диагностика мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, 8 август куни Хитойда SFTS вирусининг янги тури тарқалгани ҳақида хабар берилди. Камида етти киши вафот этган. Шу билан бирга, мутахассислар барча чоралар кўрилганлиги, ваҳима қўзғаш учун ҳеч қандай сабаб йўқлигини таъкидлашмоқда.

Киритилди: 17:57 09.08.2020. Ўқилди: 5809 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!