Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Хитойда суд биринчи марта эркак кишига собиқ хотинига уй юмушлари учун товон пули тўлаш мажбуриятини юклади. Аёлнинг фойдасига 7,7 минг доллар тўлаш белгиланди

Хитойда суд биринчи марта эркак кишига собиқ хотинига уй юмушлари учун товон пули тўлаш мажбуриятини юклади. Аёлнинг фойдасига 7,7 минг доллар тўлаш белгиланди

Пекинда суд ажрим вақтида эркакка бутун турмуш мобайнида бажарган уй ишлари учун хотинига товон пули тўлаш мажбуриятини юклади, деб ёзади Meduza маҳаллий нашрлардан бирига таяниб.

Хитойда суд биринчи марта эркак кишига собиқ хотинига уй юмушлари учун товон пули тўлаш мажбуриятини юклади. Аёлнинг фойдасига 7,7 минг доллар тўлаш белгиланди

Пекинда дўконга навбат. 2021 йил, февраль

Фото: AP Photo

Жаноб Чен ва Ван хоним 2015 йилда турмуш қурган, ўғил фарзанд кўрган. 2020 йилда Чен ажрашиш учун ариза берган. Уй бекаси бўлган хотини уни маиший масалалар билан шуғулланмаганликда ва фарзанди ҳақида қайғурмаганликда айблаб, 160 минг юань (24 800 доллар) миқдорида товон пули талаб қилган.

Суд Чен хотинига уларнинг турмуши давомида бажарган уй юмушлари учун 50 минг юань (7,7 минг доллар) товон пули тўлаши кераклиги ҳақида қарор чиқарди. Бундан ташқари, суд болани онаси билан қолдириб, собиқ эрга ҳар ой 2 минг юань (300 доллар) миқдорида алимент тўлаш мажбуриятини ҳам юклади.

South China Morning Post нашри ёзишича, бу Хитойда қабул қилинган биринчи шундай суд қароридир. 1 январдан мамлакатда Фуқаролик кодексининг янги таҳрири амал қилишни бошлаганидан кейин бундай қарорни чиқариш имконияти юзага келди. У эр ёки хотин никоҳ мобайнида болалар тарбияси ёки кексалар парвариши борасида катта масъулиятни ўзига олган бўлса, шунингдек, турмуш ўртоғига унинг ишида ёрдам берган бўлса, ажрим чоғида товон пули талаб қилиш имкониятини беради.

Хитой ОАВлари ушбу воқеа ҳақида февраль бошидаёқ ёзишни бошлаган эди. У катта шов-шувни келтириб чиқарди. У билан боғлиқ хештег Weibo микроблоглар платформасида (у мамлакатдаги энг оммабоп ижтимоий тармоқ) бир неча ҳафта ичида 570 миллион мартадан кўпроқ кўрилди. Weibo фойдаланувчиларининг баъзилари аёлга жуда кам товон пули белгиланган деб ҳисоблаган. «Уй бекасининг ишига етарлича баҳо берилмайди. Пекинда болага энага ёллаш бир йилда 50 минг юандан қимматроққа тушади», — дейилади изоҳлардан бирида.

Товон пули ҳақида қарор қабул қилган судья Фэн Мяонинг аниқлик киритишича, пул қийматини белгилашда никоҳ давом этган вақт, Ван хонимнинг уй юмушларига қўшган ҳиссаси, эрининг даромади ва Пекинда ҳаёт кечириш нархи каби бир нечта омилларга таянган.

Хитой қонунчилиги 2001 йилданоқ ажрим вақтида уй ишлари учун товон пули талаб қилиш имконини беради. Аммо бу қоида илгари фақат биргаликда орттирилган мулкни бўлиб олиш ҳақида битим тузган эр-хотинларга нисбатан амал қиларди. Хитойлик эр-хотинларнинг 3-5 фоизигина шундай йўл тутарди, шу сабабли Фуқаролик кодексининг янги таҳририда ушбу қўшимча шарт олиб ташланди.

CNN ёзишича, Хитойда сўнгги йилларда никоҳлар сони пасайиб, ажримлар кўпаймоқда. Биринчи марта турмуш қурган аҳоли 2013 йилда 23,8 миллион кишини ташкил қилган бўлса, 2019 йилга келиб, 13,9 миллион кишигача камайди. Мамлакатда ажримлар сони эса, аксинча, 1990 йилдаги ҳар минг кишига 0,69 дан 2019 йилдаги ҳар минг кишига 3,36 гача ошди.

Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти маълумотларига қараганда, Хитойда аёллар пули тўланмайдиган ишга кунига 234 дақиқа, эркаклар — 91 дақиқа вақт сарфлайди. Ушбу ташкилот методикаси бўйича, пули тўланмайдиган уй ишларига уй юмушлари, дўконларга бориш, оила аъзоларига ғамхўрлик қилиш, кўнгиллилик, уй ишлари юзасидан сафар қилиш ва бошқа тўланмайдиган фаолият турлари киради.

Киритилди: 17:59 25.02.2021. Ўқилди: 1269 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!