Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Хитойда дунёдаги энг катта аквариум иш бошлади

Хитойда дунёдаги энг катта аквариум иш бошлади

Хитойнинг Цинхай провинциясида дунёдаги энг катта аквариум ўз фаолиятини бошлади. Ўз оламида 500 турга яқин сув ости мавжудотларини жамлаган аквариум мажмуаси 28 минг квадрат километр майдонни эгаллаган.

Акваруим сув сатҳидан 2,5 километр баландликда жойлашган бўлиб, унинг умумий баландлиги 2260 метрни ташкил этади.

“Сиьнхуа” ахборот агентлиги хабарида қайд этилишича, Акваруим оламидан бир вақтнинг ўзида 2 мингга яқин ташриф буюрувчи баҳраманд бўлиши мумкин.

Жорий йилнинг 18 август куни мазкур аквариумнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Очилиш маросимига дунёнинг турли мамлакатларидан 8 мингга яқин меҳмон ташриф буюрди. Ушбу диққатга сазовор жойга ташриф буюрувчилар бу ерда 400 турдан ортиқ сув ости мавжудотлари ва 100 турдан ортиқ қуруқликда ҳаракатланувчи жонзотларни томоша қилиш имкониятига эга бўладилар.

Мажмуа меҳмонлари сув ости олами билан яқиндан танишишлари учун барча шароит ва қулайликлар яратилган.

Киритилди: 06:30 21.08.2019. Ўқилди: 2186 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!