Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Хитойда 9 ёшли болакай Xiaomi раҳбарини ҳайратда қолдирди: у оригинал Redmi’ни санъат намунасига айлантирган

Хитойда 9 ёшли болакай Xiaomi раҳбарини ҳайратда қолдирди: у оригинал Redmi’ни санъат намунасига айлантирган

Xiaomi компанияси бош директори Лей Цзюнь Weibo ижтимоий тармоғидаги саҳифаси орқали ўзини ҳайратлантирган воқеа тарихи билан бўлишди. 9 ёшли болакай оригинал Redmi смартфонини яратган ва уни эҳтиёт қисмларини ромга жойлаган, деб хабар беради IXBT.

Хитойда 9 ёшли болакай Xiaomi раҳбарини ҳайратда қолдирди: у оригинал Redmi’ни санъат намунасига айлантирган

Фото: Weibo

«Бу жуда креатив. Ўзингиз фойдаланмаётган мобил телефонни шу каби санъат асарига айлантиришни тавсия қиламан. Бу барчага телефон структурасини яхшироқ тушунишга ёрдам беради», — дейди Лей Цзюнь.

Хитойда 9 ёшли болакай Xiaomi раҳбарини ҳайратда қолдирди: у оригинал Redmi’ни санъат намунасига айлантирган

Фото: Weibo

Redmi’нинг биринчи авлодида 28 нанометрли тўрт ядроли бир кристалга эга MediaTek тизимидан фойдаланилган. Экранидаги пикселлари сони 1280 х 720 га тенг, тезкор хотираси 1 гигабайтга, ички хотираси эса 4 гигабайтга тенг. У Android 4 операцион тизимидаги MIUI 5’да ишлаган. Аккумулятор сиғими 2050 мА/соат. Смартфон 8 ва 1,3 мегапикселли камераларга эга бўлган. Ўша вақтда смартфон нархи 125 долларни ташкил этган.

Киритилди: 14:21 17.02.2021. Ўқилди: 3635 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!