Бугун 18 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Хитой хорижий сармояларни жалб қилишда АҚШни ортда қолдирди

Хитой хорижий сармояларни жалб қилишда АҚШни ортда қолдирди

Жалб қилинган хорижий сармоялар бўйича Хитой АҚШни ортда қолдирди.

Бу ҳақда “Wall Street Journal” БМТнинг савдо ва ривожланиш бўйича конференциясининг маърузасига таяниб ёзди.

Газетанинг таъкидлашича, 2020 йилда ХХР иқтисодиётига хорижий компанияларнинг тўғридан-тўғри сармоялари 4 фоизга ўсган ва 163 миллиард долларга етган.

Америка иқтисодиётига сармоялар эса 49 фоизга камайиб, 134 миллиард долларни ташкил этган.

Бундан ташқари, газетада ёзилишича, “Adidas” спорт кийимлари бренди ва Американинг “Honeywell International” электрон бошқарув тизимларини ишлаб чиқарувчи компанияси каби бир нечта йирик компаниялар Хитойда ўз иштирокларини кенгайтиришган.

Киритилди: 22:30 26.01.2021. Ўқилди: 1590 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!