Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Хитой Ўзбекистоннинг асосий савдо ҳамкори бўлиб қолмоқда

Хитой Ўзбекистоннинг асосий савдо ҳамкори бўлиб қолмоқда

Ўзбекистондан товар ва хизматларни экспорт қилувчи асосий давлат Хитой бўлиб қолмоқда. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ҳисоботида маълум қилинди.

Билдирилишича, Ўзбекистондан экспорт қилинаётган товарларнинг 16 фоизини Хитой сотиб олади. Россияга 13 фоиз, Қозоғистонга 8 фоиз, Туркияга 6 фоиз, Қирғизистонга 4 фоиз, Афғонистонга 3 фоиз ва Тожикистонга 1,6 фоиз маҳсулот экспорт қилинади.

Хитой Ўзбекистоннинг асосий савдо ҳамкори мақомига 2018 йилда чиқиб олган эди.

Ўтган йили маҳсулотлар 144 давлатга экспорт қилинган бўлса, жорий йилда уларнинг сони 151тага етди.

Ҳисоботда таъкидланишича, 2019 йилнинг январидан июлигача 10 миллиард 800 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилинган. Бу эса 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 44, 5 фоизга кўпдир.

Киритилди: 07:30 22.08.2019. Ўқилди: 1086 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!