Бугун 14 май, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Хитой Украинага жавоб қайтарди

Хитой Украинага жавоб қайтарди

9 май куни Москвада бўлиб ўтган Ғалаба парадида Хитой армиясининг иштирокини Украина “тажовузни қўллаб-қувватлаш” сифатида баҳолаган эди. Бу баёнотга Хитой Ташқи ишлар вазирлиги ўз муносабатини билдирди. Бу ҳақда RBC хабар берди.

Хитой ТИВ вакилининг таъкидлашича, Киевнинг баёноти “тарихий ҳақиқат устидан кулиш” билан баробар.

“Хитойнинг парадда иштирок этиши Иккинчи жаҳон уруши қурбонларига нисбатан ҳурмат рамзи ҳисобланади. Бу Россия ва Хитой халқларининг фашизмга қарши курашдаги ҳамжиҳатлигини намоён этади. Хитой ва Россияни тарихий қўллаб-қувватлаш ва умумий ғоялар бирлаштириб туради”, — деди вазирлик вакили.

Парадда Хитой армиясининг иштирок этиши халқаро майдонда турли баҳсларга сабаб бўлмоқда.

Киритилди: 19:48 13.05.2025. Ўқилди: 733 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!