Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Хитой Россия авиаташувчиларининг Boeing ва Airbus самолётлари учун ҳаво ҳудудини ёпди

Хитой Россия авиаташувчиларининг Boeing ва Airbus самолётлари учун ҳаво ҳудудини ёпди

Тақиқ Хитой авиация маъмурияти барча авиакомпаниялардан, жумладан, Россия авиакомпанияларидан ҳам ҳаво кемалари, авиакомпания эгалари ва ерда хизмат кўрсатиш шартномалари ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган электрон маълумотларини янгилашни сўрагани билан изоҳланди.

Россия авиаташувчилари маълумотни янгиладилар, аммо Хитой расмийлари Россия Федерациясидан олиб келинган авиакомпанияларнинг самолётлари хорижда расман рўйхатдан ўтказилганлигини тасдиқлашни сўради.

Табиийки, ташувчилар ушбу ҳужжатларни тақдим эта олмадилар, шунинг учун Хитой авиация маъмурлари халқаро қонунларга риоя қилган ҳолда, бундай самолётларда парвоз қилишдан бош тортдилар.

Киритилди: 21:03 27.05.2022. Ўқилди: 4179 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!