Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

“Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўли қурилишини жадаллаштириш масаласи муҳокама қилинди

“Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўли қурилишини жадаллаштириш масаласи муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 1 июль куни Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири Элёр Ғаниев ва Қирғизистон Республикаси Транспорт вазири Жанат Бейшеновнинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Мулоқот давомида Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўли қурилишини жадаллаштириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди. Хусусан, барча томон учун муҳим бўлган ушбу лойиҳани амалга оширишда йўналиш маршрутларини танлаш, техник ва молиявий шартлар билан боғлиқ аниқ масалаларни муҳокама қилиш учун видеоконференция алоқа шаклида учрашув ўтказиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида келишувга эришилди.

Келгуси ҳафтада, Хитой томони билан келишилган ҳолда лойиҳанинг амалий масалаларини ҳал қилишни тезлаштириш юзасидан вазирлар даражасида навбатдаги видеоконференция алоқа шаклида онлайн учрашув ўтказиш режалаштирилмоқда.

Шу билан бирга мулоқот давомида Марказий Осиё ва Осиё – Тинч океани минтақаси мамлакатлари ўртасидаги ўзаро савдо алоқаларини оширишда муҳим бўлган Ляньюньган – Ланьчжоу – Қашғар – Иркештом – Ўш Андижон мультимодал транспорт йўлагидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Мулоқот якунида томонлар Хитой шаҳарлари, Марказий Осиё ва Кавказ мамлакатлари бўйлаб ҳаракатланаётган, Хитойнинг Иркештом шаҳридан Ўш темирйўл станциясигача юкларни контейнерда етказиш ва бу ерда блок-поездларни шакллантирган ҳолда сўнгги манзилга юк етказиб бериш занжирининг узилишларсиз фаолият юритишини ташкил қилиш, транспорт воситаларининг тўсиқларсиз ўтишини таъминлашга келишиб олинди.

Киритилди: 14:04 02.07.2020. Ўқилди: 2008 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!