Бугун 16 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Хитой ҳукумати минглаб уйғурлар озод этилганини эълон қилди. Бу қанчалик ҳақиқатга яқин?

Хитой ҳукумати минглаб уйғурлар озод этилганини эълон қилди. Бу қанчалик ҳақиқатга яқин?

Бугун Хитой давлат вакиллари ҳайратланарли қарорни эълон қилди. Хабар беришларича, Ғарбий ҳудудда мусулмонлар учун мўлжалланган дастур доирасида қамоқда ушлаб турилганлар озод этилган, аммо бу хабарни тасдиқловчи ҳозирча ҳеч қандай аниқ рақам ва тафсилот берилмаган.

Шинжон вилояти ҳукумати раиси ўринбосари Алкен Туниазнинг айтишича, ҳукумат касбга тайёрлов марказлари деб атайдиган лагерларда ушлаб турилганларнинг 90 фоизи оилаларига қайтган.

Лагерлардан озод қилинганларнинг айтишича, улар у ерда Исломдан чиқиб Хитойга ва Коммунистик партияга садоқатларини оширишлари учун қаттиқ босим остига олинган.

Хитой ҳукуматининг ҳудудий давлат ходимлари билан амалга ошираётган ҳаракатлари Шинжондаги вазият юзасидан қилинаётган танқидларнинг олдини олишга ва вазиятни юмшатишга ҳаракат қилаётганликларидан далолат беради.

Шинжон вилояти раиси Шоҳрат Закир ҳам маҳбусларнинг 90 фоизи жамиятга ва оилаларига яна қайтганликларини тасдиқлаган.

Бироқ ҳукумат вакилларининг дудмал маълумот беришлари яна шубҳани келтириб чиқармоқда. Озод қилинган маҳбусларга аслида қанчалик озодлик тақдим этилган?

Атрофлича тафсилотларга умум тохталинмади, озодликка чиқарилганлар ҳали ҳам оғир чекловлар остида бўлиши ёки кучли назорат остидаги фабрикаларда ишлашга мажбур қилинаётганлари эҳтимолдан ҳоли эмас.

Уйғур фаоли Тоҳир Имин Хитойнинг махбусларни озод қилганлиги хусусидаги маълумотига ишонмаётганини билдирди.

«Уйғурлар ҳамон Шинжондаги қариндошлари билан боғлана олмаяптилар. Ҳеч қандай қўнғироқ ёки интернет аълоқаларининг умуман иложи йўқ. Биз уларнинг озод қилинганига ишончимиз комил эмас», — дейди Тоҳир Имин.

Жаноб Иминнинг айтишича, агар Хитой ҳукумати ҳақиқатдан ҳам ОАВга берган маълумоти тўғри бўлса, ҳудуддаги чекловларни бекор қилиб вазиятни ўрганиш учун унга рухсат бериши керак.

Хитой ҳукумати эса лагерларда қанча одам ушлаб турилгани ва қанчаси озод этилгани ҳақида маълумот беришни рад этган, ҳисоблашга вазият имкон бермаганини бунга сабаб қилиб кўрсатмоқда.
Австралиянинг Ла Троб университети сиёсат кафедраси доценти Жеймс Лейболднинг фикрича, лагерларлардан жуда кам миқдордаги одам озод қилинган ва профессор кўп миқдордаги одамнинг бирданига озодликка чиқарилиши ҳақиқатдан анча йироқлигини билдирди.

Киритилди: 17:21 30.07.2019. Ўқилди: 2563 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!