Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

“Xiaomi” нархи автомобиль баҳосига тенг телевизорини сотувга чиқармоқда

“Xiaomi” нархи автомобиль баҳосига тенг телевизорини сотувга чиқармоқда

“Xiaomi” ўзининг “Mi TV Lux Ultra” деб номланган смарт-телевизорини намойиш этди. Телевизор 82 дюймли экранга эга бўлиб, дисплей ўлчами 7680х4320 пикселни ташкил этади. Экран “miniLED” технологияси асосида ишланган.

“Mi TV Lux Ultra” кўплаб симли ва симсиз интерфейсларга эга. Бундан ташқари, у бешинчи авлод мобиль тармоқларида ишлай олади. Телевизорнинг доимий хотираси 256 ГБ бўлиб, Андроид тизимида ишлайди.

Телевизорнинг Хитой бозоридаги нархи 50 минг юан (7300 долларга яқин). Телевизор 21 октабрдан сотувга чиқади.

 


 

 

Киритилди: 22:48 28.09.2020. Ўқилди: 2818 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!