Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хатирчи туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.Б. бошқа бир фуқаро У.ни 2 000 АҚШ доллари эвазига танишлари ёрдамида 7-сонли автобазага ҳайдовчи вазифасига ишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, олдиндан 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.