Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Хатардан огоҳ бўлинг! Чет элдаги ўзбек келинлари рўйхати тузилади

Хатардан огоҳ бўлинг! Чет элдаги ўзбек келинлари рўйхати тузилади

Хотин-қизлар қўмитаси томонидан 22 апрель куни ўтказилган матбуот анжуманида чет эл фуқароларига турмушга чиқиб кетган аёллар рўйхати шакллантирилиши маълум қилинди. Бу ҳақда Дарё мухбири хабар берди.

Маълум қилинишича, Наманган вилоятидан чет элга келин бўлиб кетган аёллар рўйхати шакллантирилган. Қўмита Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда аёлларнинг яшаш шароитини ўрганиш бўйича ҳамкорлик қилишни режалаштирмоқда.

Келгусида бутун республика бўйлаб чет элга келин бўлиб кетган аёллар рўйхатини шакллантириш, улар билан боғланиш ва турмуш шароитини ўрганиш кўзда тутилган.

Бундан аввал, андижонлик Ш.Давлатова Хитой фуқароси билан қонуний никоҳдан ўтиб, доимий яшаш учун ХХРга учиб кетган. Бироқ, қиз маълум вақт ўтиб, Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонасига яшаш шароитлари ва турмуш ўртоғи томонидан зулм қилинаётгани тўғрисида шикоят қилиб Ўзбекистонга қайтиш истагини билдиргани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Киритилди: 11:09 23.04.2019. Ўқилди: 4197 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!