Бугун 10 июнь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

ХАМАС Ғазода доимий ўт очишни тўхтатишга рози

ХАМАС Ғазода доимий ўт очишни тўхтатишга рози

Фаластиннинг ХАМАС ҳаракати АҚШ президенти Дональд Трампнинг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Стив Уиткофф билан Ғазо секторида доимий ўт очишни тўхтатиш шартлари бўйича келишувга эришди.

Бу ҳақда The Jerusalem Post нашри хабар бермоқда.

Нашрнинг таъкидлашича, ушбу келишув "Исроил қамоқхоналарида сақланаётган фаластинликларни озод қилиш эвазига ўн нафар исроиллик гаровга олинганларни озод қилиш ва марҳумларнинг жасадларини озод қилиш”ни назарда тутади.

Қайд этилишича, шартларнинг бажарилиши кафолати воситачилар (Миср, Қатар ва АҚШ) ҳисобланади. Айирбошлаш тафсилотлари ҳозирча ошкор этилмаган.

Ҳамас ҳозирда Исроил томонининг жавобини кутмоқда.

Аввалроқ Исроил бош вазири Беньямин Нетаньяху Исроил армияси томонидан Ғазо секторидаги ХАМАС етакчиси Муҳаммад Синвар йўқ қилинганини тасдиқлаган эди.

Киритилди: 23:47 28.05.2025. Ўқилди: 657 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!