Бугун 14 май, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Халқаро валюта жамғармаси Трамп тарифлари туфайли глобал ўсиш прогнозини пасайтириши мумкин

Халқаро валюта жамғармаси Трамп тарифлари туфайли глобал ўсиш прогнозини пасайтириши мумкин

Халқаро валюта жамғармаси АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти томонидан жорий қилинган савдо тарифлари туфайли глобал иқтисодий ўсиш прогнозини пасайтириши мумкин. Бундай прогноз Bloomberg агентлиги томонидан эълон қилинди.

Агентликнинг таъкидлашича, жаҳон иқтисодиёти оптимистик бўлмаган сценарийга дуч келмоқда. У тез орада АҚШнинг тариф сиёсати қўзғатган тўлқиннинг биринчи зарбаларини бошдан кечиради. Bloombergнинг фикрича, ХВЖ келгуси сешанба куниёқ глобал прогноз ёмонлашганини эълон қилиши мумкин.

2 апрель куни Дональд Трамп 185 мамлакат ва ҳудуд маҳсулотларига божхона тўловлари жорий этилишини эълон қилди. 10 фоизлик универсал тарифлар 5 апрелдан, индивидуал тарифлар 9 апрелдан кучга кирди. Шу билан бирга, 9 апрель куни Трамп бир қатор мамлакатлар ва ҳудудларга нисбатан ўзаро асосда жорий қилинган қўшимча импорт божларини 90 кунга тўхтатиб туришини маълум қилди. Оқ уй пауза савдо музокаралари билан боғлиқлигини тушунтирди. Ушбу давр мобайнида 10% лик универсал тариф амал қилади.

Киритилди: 18:13 20.04.2025. Ўқилди: 808 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!