Бугун 8 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Винисиуснинг уйида ёнғин содир бўлди

Винисиуснинг уйида ёнғин содир бўлди

Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Винисиус Жуниорнинг уйида ёнғин чиқди. Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, ёнғин бугун эрталаб саунада электр симларининг носозлиги туфайли бошланган. Воқеа жойига тезда етиб келган ўт ўчирувчилар ёнғиннинг бошқа хоналарга тарқалишини дарҳол тўхтатди.

Футболчи ўшанда Сеулда Бразилия терма жамоаси сафида эди.

25 ёшли бразилиялик жорий мавсумда 16 та ўйинда 6 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt унинг нархини 150 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 08:24 10.10.2025. Ўқилди: 1067 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!