Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Видеоселектор: масжидлар фаолиятини йўлга қўйиш масаласи кўриб чиқилди

Видеоселектор: масжидлар фаолиятини йўлга қўйиш масаласи кўриб чиқилди

Видеоселектор: масжидлар фаолиятини йўлга қўйиш масаласи кўриб чиқилди. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, айни дамда, диний соҳа вакиллари иштирокида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтяпти. Йиғилишда Дин ишлари бўйича қўмита раиси А.Ахмедов масжидлар фаолиятини қайта кўриб чиқиш ва ҳозирги ҳолати масаласига алоҳида эътибор қаратди. 

Жумладан, у масжидларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш, шунингдек, Республика махсус комиссиясининг қарори билан карантин талаблари юмшатилган тақдирда, ҳар бир ҳудуднинг эпидемиологик ҳолатини интобатга олиб, санитария талабларига тўлиқ амал қилган ҳолда масжидлар фаолиятини қайта йўлга қўйишга босқичма-босқич рухсат бериш масаласини кун тартибига қўйди.

Ўз навбатида, Қўмита раиси ҳозирги пайтда республикадаги масжидларнинг мавжуд ҳолати тўлиқ ўрганиб чиқилганини ҳам маълум қилди.
Видеоселектор давом этмоқда. Йиғилиш тафсилотлари ҳақида кейинроқ батафсил маълумот берамиз.
 

Киритилди: 13:55 10.08.2020. Ўқилди: 3244 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!