Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Видео: Коронавирус беморлари даволанаётган Зангиота шифохонасининг жонлантириш бўлимидан репортаж

Видео: Коронавирус беморлари даволанаётган Зангиота шифохонасининг жонлантириш бўлимидан репортаж

«Севимли» телеканалининг «Замон» информатион дастури мухбирлари Зангиота туманидаги коронавирусга чалинган беморларни даволашга мўлжалланган касалхонадан репортаж тайёрлади.

Касалхонанинг жонлантириш бўлимидан тайёрланган репортаж давомида маълум қилинишича, бу ерда 70 дан ортиқ беморларга тиббиёт хизмат кўрсатилмоқда. Таъкидланишича, беморларга реанимация бўлимида жой етарли бўлмагани сабаб, оғир аҳволдаги беморлар бошқа палаталарда ҳам даволанмоқда.

 

«Иккинчи реанимация бўлимида иш шундай ташкил қилинганки, кўчадан энг оғир беморлар — кислородга муҳтож бўлган инсонлар, тўғридан-тўғри тез ёрдам орқали келаётган беморлар учун ёрдам кўрсатишга мўлжалланган. Ҳар бир бемор учун махсус кислород ва ўпкани сунъий нафас олдириш аппаратлари бор», — дейди Клара Пардаева исмли шифокор.

Репортаж давомида коронавирусдан даволанаётган беморлар учун яратилган шароитлар ҳақида батафсил тўхтаилиб ўтилган. Шифокорлар касалхонадаги аҳвол ҳақида сўзлаб, аҳолини касалликка жиддий ёндошишга чақирган.

Эслатиб ўтамиз, Зангиота туманидаги янги қурилган юқумли касалликлар шифохонаси 2 минг ўринга мўлжалланган, лекин уни 4 минг ўрингача трансформация қилиш имконияти бор. Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов 14 июль куни Зангиота туманида коронавирус билан касалланган беморларни даволаш учун махсус қурилган касалхона очилганига бир ҳафта бўлмасдан беморларга тўлиб бўлганини маълум қилганди.

Киритилди: 12:18 03.08.2020. Ўқилди: 3490 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!