Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Видео: Киркоров ва Басков Тошкентга маст ҳолда келди

Видео: Киркоров ва Басков Тошкентга маст ҳолда келди

Аввалроқ, Humo Arena муз саройининг тантанали очилиш маросимида Россия эстрадаси вакиллари Филипп Киркоров ва Николай Басков ҳам иштирок этиши ҳақида хабар берган эдик.

Qalampir нашрининг ёзишича, бугун, 15 март куни Филипп Киркоров ва Николай Басков чиққан самолёт Тошкент халқаро аропортига етиб келди. Қўшиқчилар трапга чиқиши билан маст эканини яширмай, масхарабозлик қила бошлаган. Бу ҳақда Россия ОАВ хабар беряпти.

Қайд этилишича, Филипп Киркоров ва Николай Басков самолтдан тушмасдан ўзининг устунлиги ни кўрсатиб, Ташкент! Салам Олейкум! , деб бақирган.

Бақириб, мақтаниб бўлгач, қўшиқчилар маросим ташкилотчилари томонидан юборилган машинага ўтирган. Аммо машинага ўтиргандам кейин ҳам улар тинчимаган. Фақат бу сафар барчанинг олдида эмас, телефон камераси қаршисида Instagram ижтимоий тармоғида тўғридан-тўғри эфирда давом этишган.

Биз Филипп билан Ўзбекистонда лимузиндамиз , деган Басков. Киркоров ҳамроҳининг гапини олиб, Мен уни менга совға қилишларини хоҳлайман , деган.

Басков эса балки сенинг туғилган кунингга шундай машина совға қилишар деб айтган.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари видеони кўргач, ҳамкасблар очилиш маросими ва ўз имижини бир четга суриб, самолётда яхшигина ичишга улгурганини англаган. Фойдаланувчилар аэропортдаги томоша билан қўшиқчилар фақатгина ўзини эмас, меҳмон бўлиб келган мамлакатга нисбатан ҳам ҳурматсизлик қилганини айтиб, уларнинг ҳаракатини қоралаган.

Киритилди: 18:32 15.03.2019. Ўқилди: 5727 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!