Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Видео: Андижонда кўп қаватли уйлар атрофида 20дан ортиқ аёл ўртасида муштлашув содир бўлди

Видео: Андижонда кўп қаватли уйлар атрофида 20дан ортиқ аёл ўртасида муштлашув содир бўлди

Андижон шаҳрининг Янгибозор ҳудудидаги етти қаватли уйлар атрофида 20 нафардан ортиқ аёл ўртасидаги ўзаро келишмовчилик катта жанжалга айланиб кетди. Уларни Миллий гвардия ва ИИБ ходимлари ажратишга уринган, деб хабар бермоқда «Дарё» мухбири Умиджон Мамарасулов.

Андижон вилояти ИИБ матбуот хизматига кўра, 2019 йил 11 сентябрь куни соат 17:30 чамасида Андижон шаҳри, Буюк Турон кўчаси ҳудудида жойлашган биринчи ва иккинчи сонли кўп қаватли уйлар олдида бир неча аёл жанжаллашаётганлиги тўғрисида шу ҳудудда хизматда бўлган вилоят ички ишлар бошқармаси патрул–пост хизмати ходими Ж.Шокировга хабар келиб тушган.

Ушбу хабарда берилган манзилга зудлик билан ИИБ ва Миллий гвардия махсус баталони ходимлари етиб келиб, жанжалнинг олдини олиш чораси кўрилган. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Аниқланишича, жанжал Андижон шаҳрида яшовчи фуқаро П.У. фуқаро С.М.га қарашли 1-уй, 9-хонадонда таъмирлаш ишларини олиб бораётган усталарнинг шовқин-суронидан шикоят қилганлигидан келиб чиққан. Ушбу фуқаролар ҳамда жанжалда иштирок этган кўп қаватли уйларда яшовчи М.Д., Р.З., Н.Н. ва М.М. Андижон шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига қарашли 6-сонли ИИБга олиб борилиб, шахсларни ҳисобга олиш китобида рўйхатдан ўтказилган.

Мазкур ҳолат юзасидан бўлим тергов бўлинмаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, юқоридаги шахсларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 41 ва 52-моддалари тартибида чора кўришни ҳал қилиш учун тўпланган ҳужжатлар Андижон шаҳар маъмурий судига юборилган.

Киритилди: 14:31 18.09.2019. Ўқилди: 3653 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!