Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

ВИДЕО. «Андижон» ҳокими ғалабани футболчилар билан бирга нишонлади

ВИДЕО. «Андижон» ҳокими ғалабани футболчилар билан бирга нишонлади

Кеча, Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган Андижон ва Насаф ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди. Мазкур баҳсда майдон эгалари мавсумдаги илк ғалабасини тантана қилишди. Шу билан бирга бу ўйин Андижондаги Соғлом Авлод ўйингоҳининг қайта реконтруциясидан сўнг ўтказилган илк баҳс эди.

Учрашув қизиқарли ва мухлислар боп ўтди десам адашмаган бўламан. Андижонлик мухлисларнинг севимли жамоасини тўхтамай қўллаб-қувватлаб турганига қойил қолмай илож йуқ.

Учрашув якунига етгач, вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон нинг ҳар бир футболчисига 10 миллион сўм пул мукофотини стадионнинг ўзида топширди. Шунингдек, жамоа ярим ҳимоячиси Фарҳод Бекмуратовга ваъда қилинган Gentra автомашинаси топширилди.

Бизнинг Суперлигада жамоалар хусусий эмаслигини ҳисобга олсак, ҳар бир вилоят ҳокимлари ўз жамоаларига Шуҳрат Абдураҳмонов сингари эътиборлироқ бўлса бундан фақат жамоа ютади ва мамлакатимизда футбол ривожланади, менимча.

Киритилди: 10:42 19.04.2019. Ўқилди: 1449 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!