Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Вьетнамда «Спутник V» вакцинасидан фавқулодда ҳолатларда фойдаланишга рухсат берилди

Вьетнамда «Спутник V» вакцинасидан фавқулодда ҳолатларда фойдаланишга рухсат берилди

Вьетнамда Россиянинг «Спутник V» вакцинасидан фавқулодда ҳолатларда фойдаланишга рухсат берилди ва бу вакцинани рўйхатдан ўтказган 37-мамлакат бўлди, дея хабар қилмоқда «РИА Новости».

Қайд этилишича, бугунги кунга қадар мамлакатда фақат «AstraZeneca» вакцинаси тасдиқланган эди.

Таъкидланишича, Вьетнам соғлиқни сақлаш вазири Нгуен Тхан Лонгнинг сўзларига кўра, Ханой Москва билан 60 миллион дозали рус вакцинасини етказиб бериш бўйича музокараларга киришади. Мамлакат, шунингдек, Pfizer билан 2022 йилда 30 миллион дозали вакцинани сотиб олиш бўйича музокараларга кириш ниятида.

Бундан ташқари, Вьетнам ўзи ишлаб чиқарган коронавирусга қарши вакцина синовининг иккинчи босқичини бошлади.

Nanogen фармацевтика компаниясининг NanoCovax вакцинаси кўнгиллиларда синовдан ўтказилади. Тажрибалар Мудофаа вазирлигининг ҳарбий тиббиёт академиясида ўтказилади.

Маълумот учун, Вьетнамда пандемия бошланганидан буён 2412 нафар одамда коронавирус аниқланган. Беморларнинг 35 нафари вафот этган.

Бундан аввал Вьетнамда коронавируснинг «британча» штамми туфайли COVID-19 тарқалиши тезлашгани, Гондурас Россиянинг «Спутник V» вакцинасини рўйхатдан ўтказгани ҳамда Россияда «Спутник V» вакцинасининг нархи икки баравар пасайтирилгани ҳақида хабар берилганди.

Киритилди: 14:39 27.02.2021. Ўқилди: 1487 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!