Венгрия бош вазири Виктор Орбан Польшанинг Европа Иттифоқи (ЕИ) миграция пактини амалга оширишдан бош тортиши Европада "қўзғолон"га сабаб бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
Венгрия бош вазири бу ҳақда Facebook’даги саҳифасида ёзди.
У Европада рўй бераётган ўзгаришларга ишора қилди.
"Президент Кароль Навроцки Польшада миграция пактини амалга оширишдан бош тортмоқда. Биз ҳам уни қабул қилмаймиз. Ҳозир биз иккаламизмиз. Агар учинчи давлат қўшилса, бу қўзғолон бўлади", - деди Орбан.
Эслатиб ўтамиз, Европа Иттифоқининг миграция пактида Европа Иттифоқи давлати томонидан рад этилган ҳар бир муҳожир учун 20 минг евро миқдорида бадал тўланиши кўзда тутилган.