Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Вазирлик: "Ўқиб қўядиган"ларга табиб лицензияси берилмайди

Вазирлик: "Ўқиб қўядиган"ларга табиб лицензияси берилмайди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги диний йўналишда беморларни даволовчиларга (азайимхонларга) "табиб" лицензияси берилмаслигини маълум қилди.

«Халқимиз орасида Қуръон оятлари ва турли дуолар билан бемор инсонларни даволовчи шахслар ҳам бор. Энди уларга ҳам қонуний фаолият олиб боришлари учун лицензия бериладими деган савол туғилиши табиий. Бунга жавобан шуни айтиш керакки, Адлия вазирлигида 3111-сон билан рўйхатдан ўтган “Халқ табобати усулларидан фойдаланган ҳолда тиббий фаолият кўрсатиш тартиби ва ҳажмлари тўғрисидаги низом”да оккултизм-афсун, шунингдек, диний маросимлар орқали даволаш халқ табобати усулларига кирмаслиги кўрсатилган. Шу боис диний йўналишда беморларни даволовчи шахсларга Соғлиқни сақлаш вазирлигида ташкил этилган махсус комиссия томонидан лицензия берилмайди», – дейилади вазирликнинг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими тарқатган баёнотда.

Масала тарихи: 22 майда халқ табобати усулларидан фойдаланган ҳолда тиббий фаолият билан шуғулланишга рухсат берилган эди. Бу фаолият лицензиялаштирилади. Лицензияни шифокорлар билан бир қаторда, психолог, техника мутахассислари, диний ва халқ табобати каби соҳа вакиллари кирган махсус комиссия беради.

Халқ табобати билан шуғулланишни истаган тиббий маълумотга эга бўлмаган шахслар ушбу комиссия вакиллари олдида тиббиёт илмидан қанчалик хабардор эканлиги, ўзидаги билим ва даволаш услубларини амалиётда қай даражада қўллай олиши бўйича синовлардан ўтади.

Халқ табобатини легаллаштириш нега керак бўлиб қолди: расмий тиббиёт соҳасининг инқирози халқ табобатига талабни кучайтириб юборди. Турли хил табиблар, азайимхонлар ва дам солиб, жинларни ҳайдовчилар кўпайиб кетди. Буларнинг аксарияти алдамчи бўлиб, қонуний рўйхатдан ўтмасдан фаолият юритган.

  • Табиб ва ҳоказо соядаги "шифокорлар" ишлаб топган пулидан давлатга солиқ тўламайди. Энди эса улар юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтиб, шундан сўнггина фаолият олиб бориши белгиланмоқда.
  • Табиблар ўз фаолияти натижалари бўйича тиббиёт ходимлари учун қонунларда назарда тутилгани каби жавобгар ҳисобланади.
Киритилди: 12:02 10.06.2019. Ўқилди: 1964 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!