Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

"Вақф" хайрия жамоат фонди ахборот хизмати раҳбари тайинланди

"Вақф" хайрия жамоат фонди ахборот хизмати раҳбари тайинланди

Умаров Саидаброр Бозор ўғли Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги "Вақф" хайрия жамоат фонди раҳбарининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси - матбуот хизмати раҳбари лавозимига тайинланди

Бу ҳақда фонд ахборот хизмати хабар бермоқда.

С.Умаров 1990 йилда Сурхондарё вилояти Музработ туманида туғилган. Бир неча йиллардан буён Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ахборот-таҳлил бўлими ҳамда Матбуот хизматида фаолият юритиб келган.

Тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосаси асосида амалга оширилди.

Киритилди: 17:07 04.06.2021. Ўқилди: 2061 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!