Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Узун оёқ «учиради»

Узун оёқ  «учиради»

 

Қизиқ бир маълумот: 1968 йилдан буён 100 метрга югуриш бўйича мусобақаларда жаҳон рекордини асосан қоратанли спортчилар ўрнатмоқда.

Халқаро енгил атлетика федерациялари ассоциацияси 1912 йилдан бошлаб рекордларни қайд этаётган бўлса,ҳозиргача атиги 10 нафар бошқа атлет ғолибликни қўлга киритган.

Говард университети олимлари мазкур жумбоққа жавоб топишди. Экспертлар фикрича, қора танли кишилар қўл-оёқларининг узунлиги ва тана тузилишидаги жисмоний фарқ туфайли, уларнинг оғирлик маркази нисбатан баландроқ жойлашган. Тўғри, бунда маданий омилларнинг ҳам муайян даражада таъсири бор. Лекин асосий жиҳати барибир организмнинг тузилишига бориб тақалади. Қоидага биноан, қора танлиларнинг қўл-оёқлари узун ва юпқа. Демак, уларда оғирлик маркази худди шундай бўйдаги бошқа кишига нисбатан юқорироқ бўлади. Оқ танлиларнинг гавдаси (танаси) эса узун бўлгани сабабли, оғирлик маркази уларда пастроқ жойлашган.           

Бу фарқлар катта эмас. Инсонга қараганда улар билинмайди. Биз фақат кимнингдир оёғи жуда узун эканини пайқасаккина ҳайратланишимиз мумкин. Аммо шу арзимас тафовутнинг ўша 10-12 сонияда босиб ўтиш керак бўлган масофада аҳамияти катта. Аниқроқ айтсак, оғирлик марказининг баландлиги спортчига югуриш вақтида оёқлари ерга тез «урилиб» туришига ёрдам беради.

Олимлар тадқиқот давомида бир қанча маълумотларни тўплади. Жумладан, тананинг узунлигини ўлчаш учун улар эркак кишининг бўйини тик ва ўтирган ҳолатдаги фарқини ҳисоблаб чиқишди. Натижа бир хил бўйда гавданинг узунлиги қора танлиларда бошқаларга қараганда уч сантиметрга қисқалигини кўрсатди. Бу бир хил бўйдаги қора танли кишининг оёқлари оқ танли кишиникидан узунроқ эканини билдиради. Оқ танли кишининг эса гавдаси узун.                          

Физика нуқтаи назаридан олиб қараганда, оёқлар югуриш учун масъул, гавда эса бу — шунчаки ортиқча вазн. Оёқлар уни ташиши лозим. Шундай экан, бундай вазиятда кимда узун оёқ ва қисқа гавда бўлса, ғолиб шу.

Шаҳобиддин РАСУЛОВ тайёрлади.

Manba: od-press.uz

Киритилди: 07:45 08.07.2019. Ўқилди: 2339 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!