Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Узоқ вақт хорижда бўлиб қайтган ўзбекистонликлар ОИВга тиббий текширувдан ўтади

Узоқ вақт хорижда бўлиб қайтган ўзбекистонликлар ОИВга тиббий текширувдан ўтади

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан “Одамнинг иммунитет танқислиги вирусига тиббий текширувдан ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида” ҳукумат қарори лойиҳасини тайёрлаб, умумий муҳокамага қўйилди.

Қарор лойиҳасига Одамнинг иммунитет танқислиги вирусига тиббий текширувдан ўтказиш қоидалари илова қилинган.

“тиббиёт муассасаси фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан тиббиёт муассасасига йўналтирилган, уч ойдан ортиқ муддатда хорижий давлатларда бўлиб қайтган шахсларни ОИВга экспресс усулида тиббий текширувдан ўтишларини таъминласин”, - дейилган ҳужжатда.

Лойиҳада уч ойдан ортиқ муддатда хорижий давлатларда бўлиб қайтган шахсларни ОИВга тиббий текширувдан ўтказиш учун экспресс тест-системалар ва бошқа сарфланувчи материалларни харид қилиш учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги тақдим этган ҳисоб-китоблар асосида ҳар йили етарлича маблағ ажратилиши ҳақида Молия вазирлигига вазифа ёзилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тушунтиш хатида ёзилишича, ОИВ инфекцияси эпидемиясининг ривожланишида аҳолининг миграция жараёнлари муҳим ўрин эгаллайди.

Уч ойдан ортиқ муддатда хорижий давлатларда бўлган фуқаролар кўп ҳолларда ноодатий шароитга тушадилар ҳамда ҳулқ-атворга таъсир этувчи бир қатор омиллар натижасида уларга ОИВ инфекцияси юқиши ҳавфи ортади. Уч ойдан ортиқ муддатда хорижий давлатларда бўлиб қайтган шахсларни ОИВга текширув учун қамраб олишдан мақсад ОИВ инфекциясининг юқтирилгандан кейин яшириш даври (тегишли лаборатория текширувларида хам аниқлмасдан қолиш даври) уч ой бўлганлиги учун ушбу муддатда ичида хорижда бўлган шахсларни мажбурий текширув билан қамраб олиш режалаштирилган.

“Меҳнат мигрантлари касалликни юқтириб олгандан сўнг, ўз юртига қайтганида уни оила-аъзоларига юқтириши эҳтимоли мавжуд. Ўз юртига депортация қилинган ОИВ инфекциясини юқтириб олган шахслар ўзининг ОИВ бўйича мақомини сир тутади, бу билан ўз турмуш ўртоқларини ҳавф остига қўяди. Натижада ОИВ инфекцияли фарзандларнинг туғилиши ва касаллик аҳолининг умумий қатламига ўтишига сабаб бўлади”, - дейилган Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборотида.

Уч ойдан ортиқ муддатда хорижий давлатларда бўлган шахслар хавфли хулқ-атворни ўзида синаб кўришга кўпроқ мойил бўлган аҳоли қатламига мунсуб бўлиб, уларнинг жинсий йўл билан ОИВ инфекциясини ўзига юқтириб олиш эҳтимоли муқим(турғун) аҳолига нисбатан юқорироқдир. Бошқа давлатда бўлиш даврида орттирилган хавфли хулқ–атвор ва янги одатлар улар ўз яшаш жойларига қайтиб келганларидан кейин мигрантларни янада хавфли гуруҳга айлантириши мумкин. Меҳнат мигрантларининг ОИВ инфекцияси бўйича билим савиясининг пастлиги эса ОИВни юқтиришига ва инфекцияни доимий яшаш манзилига олиб киришига имкон яратади.

Ўтган 2018 йилни 11 ойи давомида 422471 нафар шахс хорижий давлатларга чиқиб фаолият юритганлигини айтиб ОИВ инфекциясига текширувдан ўтказилган.

Республикада меҳнат мигрантлари орасида ОИВ билан касалланиш кўрсаткичи йилдан-йилга ортиб бормоқда. Агар 2018 йилни 11 ойида 571 нафар меҳнат мигрантида ОИВ инфекцияси аниқланган бўлса, бу кўрсаткич 2017 йилни 11 ойида 525 нафарни ташкил нафарни ташкил этган бўлиб касалланиш кўрсаткичи  8,0 фоизга ортган.

Таҳлилларга кўра, ОИВ инфекцияси аниқланган меҳнат мигрантларининг 94,1 фоизига касаллик жинсий йўл билан юққанлиги аниқланди. Оқибатда касаллик уларнинг турмуш ўртоғига ва оила-аъзоларига юқишига сабаб бўлмоқда.

2017 йилда ўтказилган махсус эпидемиологик тадқиқотлар кўрсатдики, ОИВ инфекциясининг мигрантлар орасида тарқалганлик даражаси Республикада  1,3% фоизни ташкил этди. Бу кўрсаткич Андижон ва Урганч шаҳарларида 2,3% ни, Бухоро шаҳрида 1,3%ни, Китоб ва Самарқанд шаҳарларида 1,0% ни ташкил этган.

Вазирлик маълумотида қайд этилишича, 20,0% мигрантларнинг миграция даврида доимий жинсий шериги бўлмаган, 17,0% мигрантлар рағбатлантириш эвазига жинсий алоқага киришган, 2,8%-мигрантлар бир марта бўлса ҳам гиёҳванд моддаларни қабул қилган (гиёҳванд модда қабул қилганларнинг 79,0% –ушбу моддани томир ичига қабул қилган).

 

Киритилди: 13:43 03.07.2019. Ўқилди: 1268 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!