Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ижтимоий тармоқларда ЎзМУ, ТДШУ, ФарПИ, ТАТУ Самарқанд филиали талабаларида коронавирус аниқлангани ҳақида хабарлар тарқалаётганини ва улар асоссиз эканини хабар қилди.
Шунингдек, текширилмаган ва асоссиз хабарлар тарқатмаслик ҳам сўралмоқда.
Олдинроқ Тошкент давлат педагогика университети талабасида коронавирус аниқлагани ва шунинг учун факультет талабаларига вақтинча жавоб берилгани расман тасдиқланганди.