Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

ЎзЛиДеП етакчиси Алишер Қодировнинг «Фуқарога мени сайламагансиз» номли шов-шувли баёнотига муносабат билдирди

ЎзЛиДеП етакчиси Алишер Қодировнинг «Фуқарога мени сайламагансиз» номли шов-шувли баёнотига муносабат билдирди

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Актам Ҳайитов ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётган «Миллий тикланиш» партияси етакчиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Алишер Қодировнинг фикрига муносабат билдирди.

Сурхондарё воқеалари жуда долзарб тус олди, аввало бу ерда фуқароларни ҳам айблаб бўлмайди. Бизда тизимда камчиликлар бор. Алишер Қодировнинг депутат сифатида халқ олдида масъуллиги бор. Биз қонунда ёзилган нормани оёғости қилишга ҳақимиз йўқ.

Фуқаро сифатида ҳар кимнинг ўз шахсий фикри бор. Алишер Қодиров ҳам фуқаро сифатида ўзини фикрини айтган бўлиши мумкин. Депутат сифатида эса бундай фикр билдириш нотўғри.

Чунки унга битта одам овоз берганми ёки иккита уларни ҳурмат қилиши керак.

Сурхондарёликлар Алишер Қодировни сайламаган бўлса ҳам, партиясидан кимнидир сайлаган бўлиши мумкин. Ҳар бир сайловчи депутатдан ҳар бир саволига жавоб олишга ҳақли. Унга сиз мени сайламагансиз дейиш тўғри деб ўйламайман», — деди ЎзЛиДеП етакчиси.

Эслатиб ўтамиз, Сурхондарёнинг Олтинсой туманида 14 февраль куни маҳаллий аҳоли ва ҳокимият вакиллари ўртасида юз берган тўқнашувга муносабат билдираркан, депутат Алишер Қодиров ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида олтинсойлик «бебош фуқароларни кескин жазолаш» лозимлиги ҳақида пост қолдирганди.

Депутатнинг бу фикрлари муҳокамаларга сабаб бўлди, ушбу муҳокамалар жараёнида фойдаланувчиларнинг фикрларига жавоб қайтараркан, депутат бир ўринда: «Сиз мени сайламагансиз, мендан ҳеч нарса кутманг», деган мазмунда жавоб қайтарди (ва кейинроқ бу жавобини ўчириб ташлади).

Киритилди: 19:30 22.02.2020. Ўқилди: 3288 марта. Фикрлар сони: 2 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!