Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Ўзини ёқиб юборган аёл воқеасини "Озодлик" радиосига жўнатганларни қамашмоқчими? Расмий муносабат билдирилди

Ўзини ёқиб юборган аёл воқеасини "Озодлик" радиосига жўнатганларни қамашмоқчими? Расмий муносабат билдирилди

Ижтимоий тармоқларда “Ўзини ёқиб юборган аёл воқеасини Озодлик радиосига жўнатганларни прокуратура ва Ички Ишлар ходимлари қамашмоқчи бўлишяпти” изоҳи билан видео тарқалганди. Наманган вилояти ИИБ бу борада расмий маълумот берди.

"Жорий йилнинг 29 сентябрь куни “Истиқбол” МФЙ ҳудудидаги хонадонлардан бирида содир бўлган ҳолатга ойдинлик киритиш ҳамда аввалдан давом этиб келаётган уй-жой мажоросини ўрганиш мақсадида марҳуманинг онаси М.А.Дедабаевага можаролик уй-жойни сотган, ҳозирда Наманган шаҳар “Гулбоғ” МФЙ Педагогика коллежи ётоқхонасида яшаб келаётган Насриддинова Фотима Бахриддиновна ҳамда унинг ўғли Насриддинов Билол Рахим ўғлилар билан сухбатлашиш учун жоррий йилнинг 2 октябрь куни Наманган шаҳар “Гулбоғ” МФЙ Педагогика коллежи ётоқхонасига Наманган шаҳар ИИО ФМБ 2-сонли ИИБ бошлиғининг ўринбосари, 2-сонли ИИБ ҲПГ катта инспектори ва профилактика инспекторлари борган вақтида уларнинг ётоқхона ёнида бўлаётган суҳбатини ушбу ҳолатга умуман дахли бўлмаган номаълум фуқаро томонидан қисқа муддатли видеотасвирга олиниб, ижтимоий тармоқларга нотўғри талқин билан тарқатиб юборилган.

Аслида видеотасвирларда акс эттирилган ҳолатда ходимлар томонидан фуқароларга нисбатан ҳеч қандай тазйиқ ишлатилмаган, аксинча суриштирув ишлари олиб борилётган бўлган", дейилади маълумотда.

Киритилди: 11:20 05.10.2020. Ўқилди: 3975 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!