Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Ўзини орган ходими деб юрган фирибгар қўлга тушди

Ўзини орган ходими деб юрган фирибгар қўлга тушди

Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ўзини орган ходими деб таништириб юрган фирибгар қўлга олинди.

Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар қилмоқда. Хабарда қайд этилишича, жорий йилнинг 5 март куни фуқаро Д.М. Олмалиқ шаҳар ИИБга мурожаат қилиб, фуқаро Т.И.га нисбатан қонуний чора кўрилишини сўрайди.

Ариза мазмунига кўра, фуқаро Т.И. шаҳар ИИБда ишловчи таниши орқали Д.М.нинг вояга етмаган фарзанди учун Вояга етмаган шахснинг хорижга чиқиш паспорти ни қисқа муддатда расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, эвазига 3 миллион сўм хизмат ҳақи сўрайди. Фуқаро Д.М.ни ушбу пулларсиз иши битмаслигига ишонтирган фирибгар ундан 1 миллион 500 минг сўм олади ва шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборади.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Т.И.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, ўтказилган тезкор тергов ҳаракатлари давомида айбланувчининг бошқа жиноятлари ҳам фош этилди.

Аниқланишича, фирибгарликни ўзига касб қилиб олган фуқаро Т.И. бошқаларни ИИБдаги танишлари орқали ҳар қандай масалани ҳал эта олишига ишонтириб, ундан ёрдам сўраганларни чув туширади.

Хусусан, улардан транспорт воситасини мастлик ҳолатида бошқаргани учун жарима майдонига қўйилган автомашинани олиб чиқиши эвазига 300 АҚШ доллари, белгиланган миқдордан ортиқ йўловчи олган фуқарога тузилган маъмурий баённомани ҳеч қандай жарима тўламаган ҳолда ҳал қилиши эвазига 200 АҚШ доллари, фуқарога нисбатан олиб борилаётган суриштирув ишини қисқа муддатда ижобий ҳал қилиш эвазига 2 миллион сўм сўрайди ва ушбу маблағнинг асосий қисмини қўлга киритиб, эҳтиёжлари учун ишлатади.

Фуқаро Т.И ўзини бошқаларга ДХХ тезкор вакили лавозимида ишлашини айтиб, фуқарога нисбатан ИИБ томонидан олиб борилаётган суриштирув ишини қисқа муддатда ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 3 миллион 500 минг сўм талаб қилади. Шунингдек, орган номидан фуқарога тегишли уяли алоқа воситасини олиб қўяда ва 400 минг сўмга сотиб юборади.

ЎзА

Киритилди: 17:12 20.04.2019. Ўқилди: 1813 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!