Бугун 23 июль, 2019 йил, сешанба

O'ZB

«Ўзбекнефтгаз» қарзларидан қутулиш учун газ нархини икки баробарга оширмоқчи бўлган, лекин...

«Ўзбекнефтгаз» қарзларидан қутулиш учун газ нархини икки баробарга оширмоқчи бўлган, лекин...

«Ўзбекнефтгаз» раҳбари Баҳодиржон Сидиқов 12 июль куни журналистлар билан бўлиб ўтган очиқ мулоқотда компания аҳолига сотилаётган газ нархини бирдан икки баробарга оширмоқчи бўлганини маълум қилди.

«Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан 2 миллиард доллар атрофида қарзимиз бор. Ушбу кредитни ўз вақтида тўлаб боряпмиз. ‘Ўзбекнефтгаз’ 2017—2018 йилларни зарар билан якунлади. Агар бу йил соҳада катта ислоҳотлар бўлмаганида, компания яна молиявий зарар кўрарди. 

‘Ўзбекнефтгаз’нинг бугунги муаммоларини ҳал қилиш учун газ нархини икки баравар оширишимиз керак. Шундагина муаммолар ижобий ҳал этилади. Бу таклифни Президентимизга олиб кирдик. Қаттиқ танбеҳ эшитдик. Эндиликда ўз имкониятимиздан келиб чиқиб, юқоридаги муаммолардан қутулиш йўлини излаяпмиз. 

Бунинг учун давлат томонидан бизга катта ёрдам берилмоқда. Мавжуд муаммонинг 20 фоизини тарифлар оширилиши орқали, қолган 80 фоизини давлатнинг молиявий ёрдами орқали ҳал қиладиган бўлдик. Ишлаб чиқилаётган тарифларда катта ўзгаришлар бўлмайди. Бу инфляция даражасида бўлади», — деди Сидиқов.

Аввалроқ Ўзбекистондаги барча энерготаъминотчилар (газ, электр) тарифларни 100 фоизга оширмоқчи бўлгани, бироқ ушбу ташаббуси учун мамлакат раҳбариятидан гап эшитгани ҳақида хабар берилган эди (https://t.me/daryo_live/40228). Куни кеча энергетика вазири Алишер Султонов электр тарифлари инфляция чегарасида оширилишини маълум қилган эди (https://t.me/daryo_live/40312) — инфляция эса 18—20 фоиз атрофида бўлади, деб тахмин қилинмоқда.

Киритилди: 16:09 12.07.2019. Ўқилди: 1478 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!