Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

“Ўзбекнефтгаз”: Муборак рамазон ҳайити кунида ҳам Газлида конденсат ўғирликлари содир этилди

“Ўзбекнефтгаз”: Муборак рамазон ҳайити кунида ҳам Газлида конденсат ўғирликлари содир этилди

2021 йилнинг 13 май куни нафақат Ўзбекистонда, балки бутун дунёда Рамазон ҳайити байрам сифатида нишонланди ва расман дам олиш куни деб белгиланди.

“Ўзбекнефтгаз”: Муборак рамазон ҳайити кунида ҳам Газлида конденсат ўғирликлари содир этилди

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев томонидан имзоланган буйруққа асосан, дам олиш кунлари ишлаб чиқариш ҳамда қайта ишлашни узлуксиз ташкил этиш мақсадида барча бошқарма, заводларда иш ташкил этилди.

Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида Хислат Назиров бошчилигида ташкил этилган “Ишчи гуруҳ” дам олиш куни бўлишига қарамай, Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари билан биргаликда конлар ва қудуқларда ўрганиш олиб борилди.

Ўрганишлар давомида, афсуски, шундай улуғ, Муборак рамазон ҳайити кунида ҳам ўғирликлар содир қилинаётгани аниқланди.

“Ўзбекнефтгаз”: Муборак рамазон ҳайити кунида ҳам Газлида конденсат ўғирликлари содир этилди

Жумладан, “Қумли” конидан олинаётган конденсатни ўғирлашга уринганлар ўз мақсадига эриша олмади. Улар томонидан диаметри 720мм бўлган газ коллекторига тешиб ўрнатилган 2 та хомут аниқланди ҳам ўғирлик олди олинди.

Афсуски, ўғрилар ўз мақсадига эриша олмаган бўлса-да, лекин мамлакат иқтисодиётига жуда катта зарар етказишди. Чунки, улар томонидан тешилган жойларни беркитиш ва таъмирлашга 1.4 млн куб метр табиий газ йўқотилади, 8 соат давомида эса “Қумли”, “Ўртақум”, “Шорқум”, “Андакли” конлар табиий газ етказиб беришдан тўхтайди.

“Ўзбекнефтгаз”: Муборак рамазон ҳайити кунида ҳам Газлида конденсат ўғирликлари содир этилди

Бундан ташқари, “Ҳожиқозхон-Кулбешкак” диаметри 426мм газ коллекторида ҳам хомут ўрнатилгани фош этилди. Айнан ушбу хомутлар ўрнини таъмирлаш учун 250 минг куб метр табиий газ йўқотилади.

“Саватли-Кулбешкак” диаметри 325 мм бўлган газ коллекторидаги хомутларни таъмирлашга 500 минг куб метр газ йўқотишга тўғри келади.

Кўриб турганингиздек, ўғрилар томонидан газ трубаларига хомут ўрнатилиши, аҳолига етказиб бериладиган ёки қайта ишлашга йўналтириладиган табиий газ йўқотилишига сабаб бўлибгина қолмай, мамлакат иқтисодиётига сезиларли даражада зарар етказади.

Эслатиб ўтамиз, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг томонидан айни мана шундай ўғирликларни олдини олмасдан, талон-тарожликларга йўл қўйган Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси бошлиғи ва унинг ўринбосарлари, ўнлаб масъуллар эгаллаб турган лавозимидан озод этилган эди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

Киритилди: 12:48 14.05.2021. Ўқилди: 2542 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!