Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

"Ўзбекнефтгаз" ишчиларнинг маоши юзасидан "ANIQ.UZ"га жавоб қайтарди

"Ўзбекнефтгаз" ишчиларнинг маоши юзасидан "ANIQ.UZ"га жавоб қайтарди

Аввалроқ "ANIQ.UZ" сайтида "Муборак" газни қайта ишлаш заводи ишчиларининг ойликлари қаерда?" номли мақола чоп этилганди. "Ўзбекнефтгаз" АЖ ушбу мақола юзасидан жавоб сайтимизга жавоб қайтарди.

"2019 йил 22 май кунидаги “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви ва Ўзбекистон нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Раёсатининг “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва таркибидаги ташкилотлар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг янгиланган Ягона тариф сеткасини тасдиқлаш тўғрисидаги Қўшма қарори билан 1 июндан 1 - разряд 35 фоизга, 2 - разряд 25 фоизга, 3 - разряд 16 фоизга, 4 - разряд 8 фоизга оширилди ҳамда ҳозирги кунда янги тариф билан тўлаб келинмоқда.
Ишчи-ходимларга “Йиллик иш якунлари бўйича мукофот”, “Материал-техника ва ёқилғи энергетика ресурслари тежамкорлиги ва ресурслардан оқилона фойдаланганликлари учун мукофот” пуллари июль ойлик иш ҳақларига қўшиб ҳисобланиб, тўлаб бериш бўйича барча чоралар кўрилмоқда.
2017 йил 29 декабрдаги 465-сонли буйруққа асосан 20-цехнинг қурилмалари қурилишида фаол иштирок этган ишчи-ходимлар мансаб маошининг бир баробари миқдорида рағбатлантирилган.
Ўтган йиллар давомида заводда ёзнинг жазирама иссиқ кунларида ҳар бир ишчи-ходим қадоқланган “Шаффоф” сувлари билан таъминланган. 2019 йилдан бошлаб ишчи-ходимларга янада қўлайлик яратиш мақсадида фильтрланган, экологик тоза ичимлик суви сақлашга мўлжалланган 5,5 тонналик 6 дона махсус “Саломатлик калити” шаҳобчалари ўрнатилган. Ишчи-ходимлар бепул ташкил қилинган тоза ичимлик сувидан кечаю-кундуз фойдаланишлари тўлиқ таъминланган. Корхона раҳбарининг топшириғига асосан, меҳнат мухофазаси ходимлари ва жойлардаги соҳа раҳбарлари томонидан ишчи-ходимларга техник сувдан истеъмол қилмаслик бўйича кўрсатмалар берилиб, ҳар бир ишчи-ходим алоҳида огоҳлантирилган. Ўтган давр ва ҳозирги кунга қадар ишчи-ходимларнинг истеъмолга яроқсиз техник сувдан истеъмол қилишларига умуман эҳтиёж йўқ. 
“Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “Ўзбекистон ёқилғи-энергетика комплекси, кимё саноати ва геология ходимлари касаба уюшмаси марказий кенгаши”нинг 2007 йил 3 майдаги 52/11-20ИЖ буйруқ-қарорига асосан юқори малакали мутахассислар қўнимлилигини сақлаб қолиш мақсадида бўлим, хизмат, цех раҳбарлари ва муҳандис-техник ходимлар ойлик иш ҳақига қўшимчалар амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда тўлаб борилади.
Барча ишчи-ходимларимиз манфаатларини ҳимоя қилиш учун ҳар бир цехда жамоатчилик вакиллари мавжуд бўлиб, юқорида қайд этилган масалалар бўйича бирор маротаба эътироз билдирилмаган. Завод раҳбарияти ва касаба уюшма қўмитаси вакиллари завод ишчи-ходимлари мурожаатини ўз вақтида, белгиланган тартибда кўриб чиқиб, жамоа шартномасига асосан ҳал қилишни кафолатлайди", дейилади маълумотда.

Киритилди: 16:24 08.08.2019. Ўқилди: 5323 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!