Бугун 20 июль, 2019 йил, шанба

O'ZB

«Ўзбекнефтгаз» илк бор газ экспорти ҳажмини маълум қилди

«Ўзбекнефтгаз» илк бор газ экспорти ҳажмини маълум қилди

«Ўзбекнефтгаз» компанияси бошқаруви раиси Баҳодиржон Сидиқов жума куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида журналистлар билан учрашувда илк бор Ўзбекистон газ экспорти тафсилотларини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ўтган йили 13 млрд куб метр газ экспорт қилди, 2019 йилда эса 15 млрд куб метрдан зиёд газни етказиб бериш бўйича шартномалар тузилган.

Жумладан, Хитойга 8 млрд куб метр, Россияга — 4,5 млрд куб метр, Қозоғистоннинг жанубий ҳудудларига — 2,5 млрд куб метр, Марказий Осиёнинг бошқа давлатларига — 500−550 млн куб метр газ экспорт қилинади.

«Ресурслар мавжуд бўлган тақдирда биз ҳамкорларимиз билан етказиб бериш ҳажмини ошириш бўйича мулоқот қилиш имконига эга бўламиз», — деди «Ўзбекнефтгаз» раҳбари.

Ўзбекистонда жами 61 млрд куб метр газ қазиб олинмоқда. Унинг 35−40 млрд куб метри «Ўзьекнефтгаз» ҳиссасига тўғри келади. Баҳодиржон Сидиқов авваллари газ қазиб олиш бўйича маълумотлар махфий ҳисобланганини қўшиб ўтди.

«Нима учун мен иккита рақамни келтирдим? 35 ва 40, бу — биз қазиб олаётган газ ҳамда нефть қазиб олишни ошириш бўйича турли технологик жараёнлар учун фойдаланаётган газлар ўртасидаги фарқлардир. Шунинг учун қазиб олиш бўйича рақамларда фарқ бор. Президент қарорида [9 июлдаги] газ қазиб олишни 42,3 млрд куб метрга етказиш топширилган, бугунги кундаги база эса 35 млрд куб метрни ташкил этади. Вазифа — 7,3 млрдга ошириш», — дея изоҳ берди у.

Республиканинг газга бўлган ички талаби тахминан 39 млрд куб метрни ташкил этади. Айни пайтда фойдаланувчиларнинг ярми суюлтирилган газдан фойдаланишга ўтказилган.

Баҳодиржон Сидиқов жорий тасдиқланган захиралар 20−30 йилга етишини маълум қилди. «Биз, табиийки, ҳар йили захиралар ҳажмининг ўсиши қазиб олинаётган газга нисбатан кўпроқ бўлиши учун кучайтирилган тартибда иш олиб борамиз», — деди у.

Киритилди: 05:30 13.07.2019. Ўқилди: 525 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!