Бугун 23 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Ўзбеклар бошқа давлатлар аҳолисига қараганда эрта қарияпти

Ўзбеклар бошқа давлатлар аҳолисига қараганда эрта қарияпти

Британиянинг The Lancet илмий журнали турли мамлакатлардаги қариш белгиларининг ўртача ёшига бағишланган тадқиқот натижаларини эълон қилди. Ўзбекистон учун бу 57 ёшни ташкил этди. Бу ҳақда sof нашри ёзмоқда.

Олимлар томонидан ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, кексайишнинг ўртача ёши 65 ёшни ташкил қилади, аммо Ўзбекистонда бу ёш анча олдинроқ келади. Шундай қилиб, республика мамлакатларнинг умумий рейтингида 183-ўринни эгаллади.

Россияда ҳам қариш жараёни олдинроқ бошланади 59 ёшда, яъни президент томонидан тайинланган пенсия ёшидан бир йил олдин келади.

Олимлар томонидан ўрганилган давр 27 йилни ташкил қилган 1990- йилдан 2017 йилгача.

Бундан ташқари, олимлар кексайишнинг энг кечи 76,1 ёшда Япония ва Швейцария аҳолиси орасида, шунингдек, Франция ва Сингапурда 76 ёшда эканлигини аниқлашган.

Шунингдек, хаммадан эрта - Папуа-Янги Гвинея (45,6), Маршалл ороллари (51) ва Афғонистон (51,6) аҳолисида кексайиш аломатлари пайдо бўлиши аниқланган.

Киритилди: 18:28 14.03.2019. Ўқилди: 2270 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!