Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

"Ўзбекконцерт" кечирилган хонандалар ҳақида: улар халқга астойдил хизмат қилишга сўз берди

"Ўзбекконцерт" кечирилган хонандалар ҳақида: улар халқга астойдил хизмат қилишга сўз берди

Вақтинча лицензиядан маҳрум бўлган хонандалар бундан буён ўз ижодларини ривожлантириш ва халқга астойдил хизмат қилиш ваъдасини берганликлари туфайли, уларга яна ижодга қайтишга имкон берилди, дея баёнот эълон қилган "Ўзбекконцерт" давлат муассасаси.

Муассаса, шунингдек, илгари айрим сабабларга кўра, таъқиққа учраган хонандаларга ҳам давлат раҳбарининг ғамхўрлиги, бағрикенглиги, кечиримлилиги боис яна эркин ижодий фаолият юритишга имкон берилганини эслатиб ўтган. Лицензиялар қайтарилиши муносабати билан ўтказилган брифингда мана шу ишларнинг яна бир намунаси сифатида, айрим сабабларга кўра, лицензиялари вақтинча тўхтатилган қатор хонандаларга ижодни давом эттиришлари учун имконият яратилгани маълум қилинган.

Аввал хабар берганимиздек, булар хонанда Абдулла Қурбонов, Жаҳонгир Отажонов, Шаҳло Аҳмедова ҳамда қизиқчи Ҳалима Ибрагимовалардир.

"Ўзбекистон президентининг санъат аҳлига бўлган ғамхўрлиги ва меҳрибонлиги, кечиримлилиги ҳамда эътибори соҳа ходимларига албатта бемисл куч-ғайрат ва шижоат бахш этади. Бундай эътиборга эса асл санъат намуналарини яратиш, халқимизга астойдил хизмат қилиш билангина жавоб қайтариш лозим", - дея тушунтириш берган санъаткорларга "Ўзбекконцерт".

Киритилди: 20:47 19.10.2019. Ўқилди: 4121 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!