Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси огоҳлантиради!

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси огоҳлантиради!

Ҳурматли ватандошлар!

Ўзбекистон билан Россия ўртасида транспорт алоқасининг тўхтатилиши муносабати билан сўнгги кунларда ўзини Ўзбекистоннинг Москвадаги Элчихонаси ходимлари сифатида таништириб республикамизга чартер рейслари учун авиачипталарни сотиб олишни таклиф қилаётган фирибгарлар сони кескин ортди. Улар тўловни олдиндан ва фақат банк картасида амалга оширилиши талаб қилмоқдалар.

Шуни эътиборга олиш керакки, Элчихонаси авиабилетлар сотиш билан шуғулланмайди ва ходимларимиз ҳеч қачон картага пул ўтказиш талаб қилинмайди.

Бу каби фирибгарлар берган эълонларни ва уларнинг таклифларини эътиборсиз қолдиринг.

Барча чартер ва/ёки бошқа рейсларга авиачипталарни фақат "Uzbekistan Airways" АЖ расмий агентларидан сотиб олиш лозим. 

http://uzembassy.ru/

Киритилди: 21:03 26.03.2020. Ўқилди: 4685 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!