Бугун 23 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Ўзбекистонликлар уч ой давомида “иномарка”ларга қанча сарфлашди?

Ўзбекистонликлар уч ой давомида “иномарка”ларга қанча сарфлашди?

Жорий йилнинг дастлабки уч ойи давомида енгил автомобиллар импорти 100 млн доллардан ошди. Бу Давлат статистика қўмитаси эълон қилган маълумотларда келтириб ўтилган.

Январь-март ойларида Ўзбекистонга 106,4 млн долларлик автомобиллар импорт қилинган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 2,2 баравар кўп. Таққослаш учун: 2018 йил давомида енгил автомобиллар импорти 319 миллион долларни ташкил этган эди. Бу даврда юк автомобиллар импорти фақатгина 51,6 фоизга ошди.

Чет эл автомобиллари импортининг ўсиши айнан январь ойида қимматбаҳо хорижий машиналарни олиб кириш енгиллаштирилгани билан боғлиқ. Агар автомобиль 40 минг доллар ёки ундан қимматроқ турса ва ишлаб чиқарилган санасидан икки йил ўтмаган бўлса, унда унга ноль ставкали бож ва 20% акциз солиғи қўлланилади.

Киритилди: 11:32 19.04.2019. Ўқилди: 1906 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!