Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистонликлар Ксения Собчакнинг қисқа видеоси учун хафа бўлишди (видео)

Ўзбекистонликлар Ксения Собчакнинг қисқа видеоси учун хафа бўлишди  (видео)

Россиялик телебошловчи Ксения Собчак яна Ўзбекистонни эсга олди. Бу сафар телебошловчи Instagram ўз саҳифасида қиска видео роликни жойлаштирди. Видеони “оломон ичидаги ёлғизлик” деб номлади.

Видеода Ксения Собчак миллий либосда бўлган ўзбек аёллар орасида тургани акс этган.

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

Тоже сняла короткометражку для Кинотавра: «Одиночество в толпе»

Публикация от Ксения Собчак (@xenia_sobchak)

Ушбу видео остида кўплаб ўзбекистонликлар телебошловчини танқид қилишди.

“Сизнинг ҳаракатларингиз мени жуда хафа қилди, гўёки Сиз қандайдир маҳлуқни кўрганиздек, ёки жунглядасиз. У ерда (Ўзбекистонда таҳр.) ҳеч қандай қўрқинчли нарса йўқ, у ерда оддий, камтарин одамлар.Сиз ақлли ва юқори салоҳиятли инсонга бундай тутиш аҳмоқлик деб биламан. Нега Сиз ўзизни Африкада бундай тутмадингиз?! Сиз томонингиздан бу аҳмоқлик бўлиб чиқди!!!”, - деб ёзди муштарий.

Кўплаб муштарийлар ўзбекистонликларни меҳмондўстлигини кўрсатиб ўтишди.

“Улар оломон эмас, улар ҳатто сенга аҳамият беришмаяпти”, - деб ёзди бошқа фойдаланувчи.

“Аксинча, ҳар томонлама “оломонда ёлғизлик” эмас, балки барча йўналишлар бўйича “турли олам”...”, - деб изоҳ қолдирган.

Эслатиб ўтамиз, Ксения Собчак Ўзбекистонга ташриф буюргандан сўнг, Instagram саҳифасида Ўзбекистон ҳақида таассуротларни ёзиб, фото-суратларни жойлаштиришни бошлади.

Собчак охирги постида бу мамлакат ҳақида самимий ҳис-туйғулари билан ўртоқлашди ва Ўзбекистонни “Шарқ эртаги” деб атаб, меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдирди. Телебошловчи унда “янги ҳаёт” бошлангани эълон қилди.

Ксения Собчак Самарқандда бўлди. Ташриф ҳақида кўплаб фото-суратларни ижтимоий тармоққа жойлаштирди.

Киритилди: 11:33 13.06.2019. Ўқилди: 3217 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!