Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистонга келувчи сайёҳлар жиддий огоҳлантирилди

Ўзбекистонга келувчи сайёҳлар жиддий огоҳлантирилди

Германия Федератив Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистонга боришни хоҳловчи фуқаролари учун баъзи маълумотларни эълон қилди.

ГФР ТИВ фуқароларни гепатит А, кўкйўтал, қизамиқ касалликларига қарши эмланишларини тавсия қилган. Шунингдек, сайёҳлардан сил ва қутуриш касалликларидан эҳтиёт бўлишлари ҳамда маҳаллий шифокорлар хизматидан фойдаланилмасликлари сўралган.

Вазирлик Ўзбекистонда ич терлама, ОИВ, меъда фаолиятининг бузилишига чалиниш мумкинлигини таъкидлаган.

Германиялик сайёҳларга ўзлари билан қўлланмаси инглиз тилида бўлган дорилар олволиш тавсия қилинган. Агарда дорилар таркибида наркотик моддалар бўлса, бу ҳақда божхона декларациясида айтиб ўтишлари зарурлиги қайд этилган.

ТИВ Ўзбекистонда тиббий хизмат европа стандартларига мос келмаслиги, бу ерда шифокорлар хорижликлардан даволангани учун нақд пул сўрашларини алоҳида таъкидлаган.

Бундан ташқари, сайёҳлар етарлича тиббий суғуртани ғамлаб олишлари зарурлиги қайд этилган. Суғурта оғир касалликка учраган ҳолатда тезлик билан Ҳиндистон, БАА ёки Европага кетиш учун керак бўлади.

Германия ТИВ ватандошларига маҳаллий йўллар ва автомобилларнинг сифати яхши эмаслиги учун машинадан фойдаланмасликни маслаҳат берган. Шу билан бирга ҳайдовчилар ЙҲХ қоидаларини кўп ҳолларда бузгани учун ҳалокатлар ҳам кўплиги қайд этилган.

Сайёҳларга кечки вақтда ёлғиз кўчада, бозор ва одамлар кўп жойларда айланиб юрмаслик тавсия қилинган. Ҳамда ўғрилардан эҳтиёт бўлиш кераклиги айтилган.

Буларнинг барчасига қарамай, ГФР ТИВ Ўзбекистонни тинч ва экстремизмдан ҳоли мамлакат деб атаган.

Киритилди: 10:45 20.01.2019. Ўқилди: 4760 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!