Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Ўзбекистонга COVID-19’га қарши дори воситалари олиб келинди

Ўзбекистонга COVID-19’га қарши дори воситалари олиб келинди

Ўзбекистонга 200 минг қадоқ Японияда ишлаб чиқарилган «Авиган» («Фавипиравир») дори воситаси келтирилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмоновга таяниб «Kun.uz» хабар берди.

Шодмоновнинг таъкидлашича, ҳар битта тез ёрдам станциясида қўшимча тез ёрдам бригадалари, поликлиникаларда мобил гуруҳлар ташкил этилади ҳамда уйида даволанаётган беморларга сифатли ёрдам кўрсатиш тизими йўлга қўйилади.

"Шифохонада ва уйида даволанаётган барча беморлар учун олий таълим муассасалари ва республика марказларидаги етакчи олим ва мутахассисларни бириктириш вазифаси қўйилди.

Бундан ташқари, аҳоли орасида саросимани камайтириш нуқтаи назаридан Call-марказлар сони ҳамда уларда ишлайдиган ходимлар сонини кўпайтириш бўйича топшириқлар берилди.

Куни кеча мамлакатга 200 минг қадоқ Японияда ишлаб чиқарилган, энг самарали дорилардан бири бўлган «Авиган» дориси келтирилди. Шифохоналардаги беморларимиз учун етарли миқдорда дорилар мавжуд.

Бундан ташқари, Президент томонидан ҳар бир вилоят, ҳар бир туманда дори-дармон захираларини яратиш топшириғи берилди", деб айтиб ўтди Соғлиқни сақлаш вазири.

Киритилди: 13:27 16.07.2020. Ўқилди: 7310 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!