Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ўзбекистондаги сайлов ҳақида: "Айрим (номзод)ларнинг савияси ўтган асрда қолиб кетган" (ВИДЕО)

Ўзбекистондаги сайлов ҳақида: "Айрим (номзод)ларнинг савияси ўтган асрда қолиб кетган"  (ВИДЕО)

Маълумки,  жорий йилнинг 22 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови бўлиб ўтади. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси кутилаётган сайловга “Янги Ўзбекистон – янги сайловлар” дея оламшумул ном бермоқда. Аслида-чи? Ўзбекистонда сайлов тизими қанчалик янгиланди? Одамлар-чи, одамларнинг сайловга нисбатан муносабати ўзгардими? QALAMPIR.UZ ушбу савол билан Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти директори, юридик фанлари номзоди, Адлия полковниги Сайёра Хўжаевага юзланди. 

“Мана, сайлов (жараён)лар кетяпти. Бўлажак депутатларнинг айримларини кўриб, хафа бўлиб кетдим. Чунки, айримларнинг савияси шу даражада ўтган асрда қолиб кетганки, улар эртага мабодо қандайдир тасодифлар билан сайланиб қолса, бизнинг тақдирмизни ҳал қилади. 

Бунга қайсидир маънода ўзимиз ҳам айбдормиз. Чунки, сайловларга чиқиб, иштирок этиб, керак бўлса савияли, иқтидори юксак инсонларга овоз бериш ўрнига... Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти бизни шунинг учун ҳам танқид қилади. 

Бу Ўзбекистонга хос эмас, бутун Ўрта Осиёда шундай. Марказий сайлов комиссиясида ишлаганимда кузатувчи бўлиб иштирок этганман. Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистонда ҳам худди шундай вазият. Чунки бирданига стереотипларни ўзгартириш қийин. Бунинг учун авлодлар алмашинуви керак ва мен ўйлайманки, биздан кейинги авлод, масалан, сизлар албатта бошқача ёндашасизлар. Лекин сизларнинг ораларингизда ҳам ҳар хили бор, хафа бўлманг”, дейди Сайёра Хўжаева. 

Киритилди: 16:57 05.12.2019. Ўқилди: 2299 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!