Бугун 23 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Ўзбекистондаги лабораториялар биологик қурол ишлаб чиқаришга мўлжалланганми?

Ўзбекистондаги лабораториялар биологик қурол ишлаб чиқаришга мўлжалланганми?

Ўзбекистон Республикаси сўнгги вақтларда Ўзбекистоннинг Ғарб давлатлари билан биохавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлиги гўёки яқин жойлашган давлатлар учун хавф туғдираётгани борасидаги асоссиз баёнотлар тарқалиши кузатилаётганини қайд этади.

ТИВнинг ёзишича, бир қатор ОАВда Ўзбекистондаги мавжуд лабораторияларнинг гўёки биологик қурол ишлаб чиқаришга мўлжалланганлиги тўғрисида тарқалаётган маълумотлар мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди.

Шуни таъкидлаш керакки, ушбу лабораториялар фақат диагностик тадқиқотлар ўтказиш ва тинчлик мақсадларидагина фойдаланиш учун мўлжалланган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Бактериологик ва токсик қурол-яроғларни тақиқлаш тўғрисидаги Конвенция иштирокчиси сифатида биологик қурол-яроқларни ишлаб чиқариш ва тўплашнинг тақиқланишини таъминлайди.

Ўзбекистонга нисбатан билдирилган ҳар қандай асоссиз баёнотлар икки томонлама муносабатларда муайян кескинликни келтириб чиқаради ва, энг муҳими, ўзаро ишончга асосланган давлатлараро мулоқотга зарар етказади, деб ҳисоблаймиз.

Киритилди: 11:30 22.06.2021. Ўқилди: 3540 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!